Пастдарғом тумани Тўқбой маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди
Аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш мақсадида мунтазам равишда маҳаллалар бўйлаб сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Шу мақасадда, Пастдарғом тумани Тўқбой маҳалласи фуқаролари учун ўтказилган сайёр қабул ва ёшлар билан учрашувда туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла масъуллари иштирок этишди.
Фуқаролар ва ёшлар томонидан йўлланан 20 га яқин мурожаатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли масъулларга йўналтирилди.
Тадбирда мазкур маҳалла "қизил” тоифага киритилгани боис фаоллар ва нуронийлар ҳам жиноятчиликни олдини олиш борасида тегишли ташкилотлар билан фаол ҳамкорликда иш олиб бориши лозимлиги таъкидланиб, ушбу хусусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар ҳамда чора-тадбирлар белгиланди.