25 Март 2024 йил 284

Пастдарғом туманининг 3-сектор ҳудудида аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича семинар ташкил этилди

Пастдарғом туманининг 3-сектор ҳудудида аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича семинар ташкил этилди

Туман сектор раҳбарлари ҳамда туман банк хизматлари бўлими, маҳаллаларга бириктирилган ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида ўтказилган семинарда аҳоли томорқасидан кўп даромадли экинлар экиб, юқори ҳосил олиш, томорқа ва уй хўжалигидан унумли фойдаланиш, “Бир маҳалла, бир маҳсулот” тамойили асосида маҳаллани бир маҳсулотга ихтисослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида маҳаллаларда эртачи экинга картошка етиштиришни кўпайтириш, берилган вазифалар ижросини ҳар бир хонадонда қатъий амалга ошириш борасида масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.

Text to speech