30 Сентябр 2023 йил 4304

Пастдарғомнинг Олти қаҳрамон маҳалласи обод гўшага айланади

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов Республика ишчи гуруҳи вакиллари билан Пастдарғом тумани "Олти қаҳрамон" маҳалласида бўлишди.

Фуқароларнинг яшаш шароитлари, маҳалла ободлигини ўрганишди.

Масъуллар иштирокида муаммолар бирма-бир муҳокама этилиб, маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича аниқ масъуллар қайд этилган йўл харитаси тузилди. Муҳокамада "Обод хонадон" мезонлари бўйича батафсил тушунчалар берилиб, маҳалладаги ҳар бир хонадон ушбу мезонларга мос бўлиши, нафақат вилоятда балки Республикада намунали обод маҳалла бўлиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, маҳалладаги ижтимоий обектлар ва аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилиб, унда аниқланган камчиликларни тезкорликда бартараф қилишлик юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Text to speech