Пахтачида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди
Олинган тезкор маълумотларга асосан, Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд вилояти ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Режага асосан, уюшган жиноятчиликка қарши кураш ва гиёҳванд воситаларини тарқалишини олдини олиш мақсадида Пахтачи туман ҳудудида яшовчи жиноят содир этишга мойил 20 нафар фуқароларининг яшаш хонадонларида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилди.
Олиб борилган тадбирлар давомида Пахтачи туман “Бодой” маҳалласида яшовчи М.М. нинг яшаш уйидан 40 дона ов милтиғини гилзалари, “Қиргули” махалласида яшовчи Э.У. нинг яшаш уйидадан 3 дона кўкнор гиёҳвандлик воситасини ўсимлиги, “Украч” маҳалласида яшовчи Э.Э.нинг уйида таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган 3 дона қопда руда қумлари, ҳудди шунингдек, “Қўшховуз” маҳалласида яшовчи Р.Ф.нинг яшаш уйида ҳам 3 дона қопда руда қумлари, “Қиргули” маҳалласида И.С.нинг яшаш уйида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларини майдалаш учун мўлжалланган “тош тегирмон” борлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Барча ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда.