22 Январ 2022 йил 899

Пахтачида таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларини талон-торож қилинишини олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди

2022 йил 20 январь куни Навоий кон металлургия комбинатига қарашли “ГМЗ-1” кон бошқармаси “Қорақўтон” кон бошқармасига қарашли бўлган ва хокимият тасарруфида бўлган ер ости ва ер усти шахталаридан ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларини талон-торож қилинишини олдини олиш мақсадида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида таркибида олтин моддаси ва бошқа қимматбахо металлар бўлиши мумкин бўлган руда тошларини майдалашга мўлжалланган тош тегирмон мосламаларини яширин равишда уйига ўрнатиб, яширин равишда фаолият юритиб келаётган бир қатор фуқаролар аниқланди.

Жумладан: Пахтачи тумани Жона маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган Қ.Ж.нинг дала ҳовлиси кўздан кечирилганда, уйида таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларни майдалашга мослаштирилган 1 дона двигателли тош тегирмони, 24 дона қопларга солинган ҳар бирининг оғирлиги 10-15 килограмдан бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумлари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Шунингдек, туманнинг Хайит Элбеги махалласида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро А.У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда молхонаси ичига ўрнатилган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларни майдалашга мўлжалланган 1 дона двигателли тош тегирмон, 1 дона двигателли таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларни майдалашга мослаштирилган драбилка, 8 дона таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумларни ювишга мослаштирилган тунука тарнов, 18 та оқ полителин қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 30-35 килограмдан бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумлари, 7 дона оқ полителин қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 30-35 килограмдан бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошлари, Нива русумли автомобили ичидан умумий оғирлиги 650 килограм бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошлари борлиги аниқланиб холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Бундан ташқари, Пахтачи тумани Бўстон маҳалласи яшовчи фуқаро Т.Л. нинг дала ҳовлиси кўздан кечирилганда, шу каби фаолият учун мўлжалланган 1,5 метрли жами 12 дона темир тарновлар, 2 дона тунука оҳир, 2 дона тахминан 100 литр сиғимга эга, ичида нам ҳолдаги таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумлари солинган қозонлар, 11 дона ҳар-хил сиғимга эга бўлган, елим идишлар, 170 дона қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 20-25 килограмдан бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумлари, 350 дона қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 15-20 килограмдан бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошлари борлиги аниқланиб холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech