7 Январ 2023 йил 768

Пайариқда иш стажини сохталаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

2023 йил 06 январь куни ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Европа давлатларидан бирига кетиш ниятида юрганлигини, бироқ четга чиқиши учун иш стажи етмаётганлигини, 2022 йилнинг декабрь ойи ўрталарида Пайариқ тумани Томойрот маҳалласида яшовчи, ўзини “ревизиор” деб таништирган “Б.Т.” исмли шахс билан танишиб қолганлигини, Б.Т. унинг ишончига кириб, Пайариқ туманидаги фермер хўжаликлардан бирига 2017 йилдан бошлаб ишга жойлашганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжатларни тайёрлаб, Ягона миллий меҳнат тизимига киритиб, 6 йиллик иш стажи қилиб беришини айтиб, ҳар бир йил учун 100 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йилнинг 06 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пайариқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳарбий ҳисоб етакчи мутахассиси Б.Т. ариза муаллифидан 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech