17 Март 2024 йил
614
Пробация ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди
Пробация ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Бугун Нуробод тумани Ёшлар марказида туман ички ишлар бўлими, Республика Маъанвият ва маърифат маркази туман бўлинмаси масъуллари иштирокида Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад келгусида қайта жиноят содир этилишини олдини олиш, назорат остидаги ёшларни ҳуқуқий онгини ошириш ва қонунга итоаткорлик ҳиссини оширишдан иборат.
Ҳар қандай инсон хатога йўл қўйиши мумкин, муҳими уни ўз вақтида англай билиши, ҳаётни янгитдан бошлаш, ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик зарур.
Шу сабабли раҳбарлар томонидан назорат остидаги ёшларни қийнаётган муаммолари тингланиб, ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар берилди.