Пробация ҳисобидаги шахслар билан учрашув ўтказилди
Хато қилиш инсонга хос бўлган табиий жараён, лекин хатони тушуниш, ундан тўғри хулоса чиқариш, бошқа такрорламасликка туртки беради.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Рахмат Маматов ҳамда вилоят прокурорининг 1-ўринбосари Сарвар Бозоров ана шундай хатога йўл қўйиб, жиноят содир этган ва Пробация ҳисобига олинган шахслар билан учрашди.
Пробация назорати остидаги шахсларни ҳаётга ижтимоий мослаштириш, жамиятда ўз ўрнини топишда яқиндан кўмаклашиш, уларни оилавий ва шахсий муаммоларини бартараф этиш ҳар вақт ҳам энг долзарб вазифа эканлиги сўзга чиққан раҳбарлар томонидан таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда пробация назоратида турган шахслар билан мунтазам равишда юзма-юз суҳбатлар ўтказилиши, уларни яшаш манзилларига “Хонадонбай” борилиб, муаммоларинитингланиши ҳам айтиб ўтилди.
Бугун шу мақсадда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бошқармаси ва унинг жойлардаги қуйи бўғинлари томонидан назорат остидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришга қаратилган қатор тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, мутахассис-психологлар ёрдамида тренинглар ташкил этилиб, назоратдаги шахсларнинг ўзини тутиши, ички дунёси ўрганилаяпти ва уларга керакли тавсиялар ҳам берилмоқда.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда пробация назоратидаги шахсларнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Уларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Инсон табиийки ҳаёт сўқмоқларида адашади, қоқилади, билиб-билмай жиноятга қўл уради. Лекин ундан тўғри хулоса чиқариш инсонга хос бўлган ижобий хусусиятдир.
Зеро, хато қилган шахсга тўғри йўл кўрсатиш, уни ҳаётга ижтимоий мослашишига ёрдам бериш жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.