Иштихон туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар муаммолари ҳал этилди
Одамларнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг ҳаётида учрайдиган муаммоларини бартараф этиш бугун раҳбарларнинг асосий вазифаларидан биридир. Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ана шу мақсад йўлида хизмат қилмоқда.
Иштихон туманида вилоят ҳокими бошчилигида барча идоралар раҳбарларининг сайёр қабули ташкил этилди.
Сайёр қабул доирасида вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Тохир Арипов томонидан ички ишлар органларига оид бир қатор мурожаатлар кўриб чиқилди.
Унда фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, терговга қадар текширув ва тергов соҳасидаги муаммоли масалалар, кибержиноятлардан жабрланиш ҳолатлари, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ички ишлар органлари хизматига кириш қилиш билан боғлиқ мурожаатлар йўлланди.
Йўлланган мурожаатлар белгиланган тартибда қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал этилди. Ечими муддат талаб этадиган бир қанча мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилди ва баъзиларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бошқарма бошлиғи томонидан мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.