24 Август 2025 йил 55

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Жамоатчилик билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, аҳоли мурожаатларини бевосита ўрганиш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.

Қабул жараёнида 40 дан ортиқ фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Фуқаролар асосан жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини таъминлаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари хизматига ишга  кириш, шунингдек, бир қанча ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва шикоятларини билдирди.

Бошқарма бошлиғи ҳар бир мурожаатни атрофлича тинглаб, қонуний асосда ҳал этиш чоралари кўрилишини таъкидлади. Шунингдек, фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди, ижроси муддат талаб этадиганлари эса назоратга олиниб, масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Аҳоли билан бундай очиқ мулоқотларни ташкил этиш ички ишлар органлари фаолиятида устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Фуқароларнинг қонуний манфаат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада ошириш орқали жамиятда барқарорлик ва хавфсизлик таъминланади.

Самарқанд вилояти ИИБ  Ахборот хизмати 


Text to speech