15 Сентябр 2025 йил 172

Самарқанд вилояти ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Қорадори-2025” назорат-рейд тадбирлари давомида бир қанча ҳолатлар аниқланди

Самарқанд вилоятида мазкур тадбирлар доирасида гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ бир неча ҳолатлар фош этилди. 

Сентябрь ойининг ўтган даври мобайнида гиёҳвандлик воситаларини парваришлаш билан боғлиқ 10 та ҳолат аниқланиб, 92 туп гиёҳвандлик ўсимликлари ҳужжатлаштириб олинди.

Шунингдек, тадбирлар давомида гиёвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва ўтказиш  билан боғлиқ 39 та ҳолатлар аниқланиб, 10 килограмга яқин гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

“Қорадори-2025” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда.



Text to speech