15 Август 2025 йил 885

Рақамлаштириш – ҳудудларда хавфсиз муҳит яратишнинг самарали усули

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев вилоят ИИБ Тезкор бошқарув марказида бўлиб, бу ердаги иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан марказ тизими ва ислоҳотларнинг бориши, рақамлаштириш жараёнларининг амалиётга татбиқ этилиши борасида амалга оширилиаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

Давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳам таҳлил этилди.

Криминоген вазияти оғир маҳаллалар ҳудудларида кузатув камералари, аҳоли гавжум масканлар, бозорлар ва жамоат жойларида юзни ва авторақамларни  таниб олувчи видео кузатув мосламалари ўрнатилиши ҳамда уларни Тезкор бошқарув марказига интеграция қилиниши, “Рақамли маҳалла” дастурини кенг тадбиқ этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳри ва туманлар марказларидаги транспорт воситалари гавжум йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш борасида бажарилиши лозим бўлган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилиб, бу борада масъулларга тегишли топшириқлар белгилаб берилди.

Text to speech