24 Январ 2024 йил 672

Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Қалби ғайрат-шижоатга тўла, кўзлари ёниб турган, ишлайман, шу юрт тараққиётига ўз ҳиссамни қўшаман деган фидойи ва ташаббускор ёшларни ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз. Бизга ана шундай ёшлар керак. Чунки улардан умидимиз катта.

Нарпай туманида вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокида ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида бу алоҳида таъкидланди.

Дастлаб, бошқарма бошлиғи ўз касбий фаолият тажрибалари ҳақида гапириб, эришган муваффақиятлари замирида фақатгина билимга интилиш, ҳаракат мужассамлигини қайд этиб ёшларга мотивация берди.

Дунё билан бўйлашаётганимиз, ўзлигимизни англаб, анъана, урф-одат ва қадриятларимизни оламга кўз-кўз этаётганимиз, барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар ёшлар билан чамбарчас боғлиқлиги эътироф этилди.

Text to speech