7 Июн 2023 йил 984

Рағбат ва эътибор масъулиятни оширади

Аввал хабар берганимиздек, Республика идоралараро ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида ўрганишлар олиб борган эди. Мазкур жараёнлар доирасида Оқдарё тумани “Пичоқчи” МФЙда жойлашган, “PICHOQCHI DRY FRUITS” корхонаси ва бу ердаги шарт-шароитлар ишчи гуруҳи томонидан алоҳида эътироф этилган эди. Шунингдек, тадбиркор қўшимча “Жой академи” номли ўқув маркази ташкил этиб, янги иш ўринлари яратган. Ўқув марказда айти, касбий таълим, шахмат клуби тўгараклари фаолият олиб боради. Ишчи гуруҳи томонидан тадбиркор ва “Пичоқчи” маҳалласи бешлигини рағбатлантириш юзасидан топшириқлар берилган эди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов ушбу маҳаллада бўлиб ташаббускор тадбиркор Толибхон Абдужалиловга миннатдорчилик билдириб, маҳалла бешлигига ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Сўнгги йилларда туман марказларидан тортиб, энг чекка қишлоқ, маҳаллаларгача ишбилармонлик мухитини яратишнинг ўзига хос аник ва самарали тизими карор топмокда. Натижада ҳар бир ҳудудда ўзининг илғор ғоялари, фаол ташаббуси ҳамда замонавий ёндошуви асосида тадбиркорлик фаолиятини жадал давом эттираётган ишбилармонлар сафи кенгайиб бормоқда. Бу эса юртимиз иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллайди, - дея таъкидлади Раҳмат Маматов.

Маҳаллада бунёдкорлик ва ободончилик кўлами тобора равнақ топиб, аҳоли фаровонлиги ортиши ният қилиниб, дуога қўл очилди.

Text to speech