Қўшработ туманидаги “қизил” тоифага мансуб маҳаллаларда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов томонидан Қўшработ туманидаги “қизил” тоифага мансуб Қўролос маҳалласида ҳудуднинг криминоген вазияти ҳамда фуқаролар хавфсизлиги доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Маҳалла ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, осойишталикни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларига янада жиддийроқ ёндашиш лозимлиги таъкидланди.
Шу мақсадда қилинган ишлар туман ҳокимлиги, ИИБ раҳбар ва масъуллари ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича ишлаб чиқилган “йўл харита” асосида муҳокама этилди.
Бошқарма бошлиғи ҳудуднинг криминоген вазияти, хавфсизлиги, содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг шарт-шароитлари ва айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ этиш кераклиги ҳақида гапириб ўтди.
Шунингдек, ҳудуддаги савдо дўконлари ва бошқа объектларни қўриқлаш пултига улаш ва уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Ҳудудда ўрнатилган кузатув камераларининг ишлаш тартиби, маҳалла еттилиги ва фуқаролар ўртасида онлайн ва замонавий ўзаро мулоқотни тўғри ташкиллаштириш, фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкига бўладиган ҳар қандай тажовузларнинг олдини олишга барча бирдек масъул эканлигига тўхталиб ўтилди.