Рахмат Маматов тизимда хизмат қилаётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов тизимда хизмат қилаётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказди.
Очиқ, самимий ва қизғин мулоҳазаларга бой руҳда ўтган учрашувда тизимда хизмат қилаётган ёш ходимлар бошқарма бошлиғига ўзларининг таклифлари билан мурожаат қилишди.
Ёш ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш, келажакда раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
“Ҳар бирингиз фарзандимсиз, сизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зиммамдаги вазифа, сизлар Ўзбекистонимизнинг келажагисиз, ҳеч қачон илм олишдан, фикрлаш ва ўрганишдан тўхтаманглар” – деди Раҳмат Маматов.
Учрашув сўнгида хизматида юқори кўрсаткичларга эришиб келаётган ёшлар тақдирланди.