31 Январ 2024 йил 948

Раҳмат Маматов: "Ҳар биримиз аҳолига соф виждон билан ҳалол хизмат қилишимиз лозим"

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Булунғур тумани “Фозил Йўлдош” маҳалласида яшовчи аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида жами 18 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан турли хил масалаларда 20 та мурожаатлар йўлланди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатларни қонуний ҳал қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида 2 нафар юртдошларимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, 3 нафар ёшларга эса ID-карталари тантанали равишда топширилди.

Text to speech