Раҳмат Маматов: “Бугун юрдошларимиз байрамни кўтаринки кайфиятда, шодликда кутиб олишлари учун барча хавфсизлик ва бошқа зарурий чораларни кўришимиз лозим”.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи А.Аҳмедов, шаҳар сектор раҳбарлари томонидан "Янги йил" байрами муносабати билан оммавий
адбирлар ўтказиладиган жойлардаги хавфсизлик чораларини кучайтириш, “Янги йил” арчалари атрофида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш
борасида тунги хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.
“Бугун юрдошларимиз байрамни кўтаринки кайфиятда, шодликда кутиб олишлари учун барча хавфсизлик ва бошқа зарурий чораларни кўришимиз лозим” – дея, таъкидлади Раҳмат Маматов.
Барча ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари хизматни аъло кайфиятда, кўтаринкилик билан, хушёр ва сергак ҳолда ўтказишлари шартлиги таъкидланди.
Ҳудудларда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлаш лозимлиги бўйича кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, барча соҳа вакиллари ўзларига бириктирилган хизмат жойларига тантанали равишда тарқатилди.