6 Март 2024 йил
1053
Раҳмат Маматов Каттақўрғон шаҳрида ёшлар билан мулоқотда бўлди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов Каттақўрғон шаҳрида ёшлар билан мулоқотда бўлди.
Уларнинг муаммо ва мурожаатлари эшитилди. Ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар эгаллашга жалб этиш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш борасидаги амалий вазифалар ҳам таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли спорт ўйинлари, маданий-маънавий тадбирлар ўтказилиши, ёшлар етакчилари ҳар бир ёш билан алоҳида ишлаши зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида уларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши қатъий назоратга олиниши юзасидан ҳам тавсиялар берилди.
Ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.