23 Сентябр 2024 йил 2797

Раҳмат Маматов: Одамлар бугунидан мамнун бўлиши учун, уларга зарур шароитлар яратиш, масаласини ҳал этиш керак

Жомбой тумани Кўкгумбаз маҳалласи. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов ва суд-ҳуқуқ идоралари ҳамда халқ қабулхонаси мутасаддилари иштирокидаги сайёр қабулнинг навбатдаги манзили бўлди.

Аҳолининг манзилли муаммоларини аниқлаш, уларнинг ижобий натижадорлигига эришиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда турли мазмундаги масалалар баён қилинди.

Ойсара Бозорбоева оилавий низони ҳал этиш, Ўктам Холмуродов кредит масаласида мурожаат қилган бўлса, 5 нафар пробация назоратидаги шахсларнинг белгиланган жазодан муддатидан олдин озод этиш тўғрисидаги аризаси ҳам ижобий қаноатлантирилди. 10 нафар ёшларга ИД-карта ва эсдалик совғалари топширилди.

Бошқарма бошлиғи ёшлар билан мулоқот чоғида илм бебаҳо бойлик, китоб содиқ дўст ва меҳнат инсонни улуғлашини алоҳида таъкидлади.

Юзма-юз қабулда ҳар бир мурожаатчининг масаласи эшитилиб, белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Text to speech