Раҳмат Маматов Самарқанд туманида бўлди
Президентимизнинг жорий йил 11-сентябрдаги маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселекторида белгилиб берилган кўрсатма ва топшириқларга мувофиқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Республика Нуроний жамғармаси қўшма мурожаатномаси қабул қилинди.
Мазкур мурожаатнома мазмун-моҳиятини маҳаллаларда тарғиб қилиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов Самарқанд туманида бўлди.
Вилоятимизда камбағалчиликни қисқартириш, кам таъминланган оилалар турмуш шароитларини яхшилаш борасида босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўрганишлар доирасида бу йўналишдаги ишларни янада кучайтириш, аҳолининг ҳаётдан розилигини оширишда устувор вазифалар тўғрисида ҳам тавсиялар берилди.