20 Феврал 2024 йил 618

Раҳмат Маматов Ургут тумани “Бойбул” маҳалласида бўлиб, МФЙ еттилиги билан учрашди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов Ургут тумани “Бойбул” маҳалласида бўлиб, МФЙ еттилиги билан учрашди.

Ўзаро мулоқот доирасида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари, муҳтож оилалар муаммолари ҳамда уларни ҳал этиш борасидаги амалий натижалар хусусида суҳбатлашди.

Таълим муассасаларидаги давомат, ёшларнинг илм-фанга қизиқишларини ошириш борасидаги ишлар ҳам танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари билан мулоқот доирасида “оилабай”, “маҳаллабай” ишлашни янада кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек чегараолди маҳаллалардаги вазият, тинчлик-осоёйишталикни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўганилди.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида маҳаллий тадбиркорлар, маҳалла оқсоқоллари, профилактика инспекторларининг ҳам фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Text to speech