6 Июн 2024 йил 1190

Раҳмат Маматов: “Жиноятчиликни олдини олишда фахрий устозларнинг улкан тажрибасидан самарали фойдаланиш лозим”

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида вилоят ҳудудида криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда кўмаклашиш, ёш ходимларга бу борада мураббийлик қилиш мақсадида ҳудудий ички ишлар органларига бириктирилган нафақадаги фахрийлар билан учрашув ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи устозларнинг бой амалий, ҳаётий тажрибаларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда барча турдаги жиноятларни олдини олишда ҳар бир фахрийни таклиф ва тавсияларини ўзлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Шу аснода фахрийлар ҳудудий ички ишлар органларида устоз-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш борасида ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдиришди.

Text to speech