Раҳмат Маматовнинг байрам табриги
Азиз юртдошлар!
Ватан - муқаддас, уни кўз қорачиғидек асраш барчамизнинг бурчимиз.
Тинчлик азиз, истиқлол бебаҳо неъмат. У туфайли халқимизнинг неча йиллик эзгу ниятлари рўёбга чиқди.
Мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирди.
Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда ҳаётимизда, шууримизда юз бераётган ўзгаришлар барчамизни янада юксак марралар сари илҳомлантирмоқда. Бу меҳнатларимиз, эришаётган натижаларимизда ўз аксини топаётганлиги билан эътирофли.
Сизларни “Биз бир бўлсак -ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остида нишонланаётган истиқлол шодиёнасининг 33 йиллиги билан вилоят ички ишлар бошқармаси номидан самимий табриклайман.
Бу қутлуғ ва шонли сана халқимизнинг орзу-истаклари ва интилишларини ўзида мужассам этади.
Ҳар бир ишингизда омад ва муваффақиятлар ёр бўлсин.
Хонадонингизга қут-барака, касб-корингизга ривож тилайман.
Раҳмат Маматов, вилоят ИИБ бошлиғи