30 Сентябр 2023 йил 4350

Раҳмат Маматовнинг ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги

Дунёдаги барча эзгуликлар, ихтиро ва бунёдкорликларнинг дебочаси ўқитувчи ва мураббийлар ўргатган сўз ва улар сабаб шаклланадиган саводхонликдан бошланади. Халқимизда “Устозларнинг умри мангу, чунки шогирдлар умри унинг давомчиси”, деган нақл бор. Муаллим шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳамиша боқийдир. 

Таълим фидойилари, жонкуяр устозлар, меҳри дарё мураббийларни 

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз. 

“Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши давр тақозоси. Бу эса қалб меъмори, илм-маърифат зиёкори ўқитувчининг заҳмати билан боғлиқ. Таълим ва тарбия сифатини ошириш, ўқувчи дунёқараши ва билимини бойитиш ўқитувчининг фидокорлиги билан белгиланади. Шарафли соҳа равнақи йўлида меҳнат қилишдан асло толманг, маърифат зиёкорлари. 

Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, ҳамиша шогирдлар камолини кўриб, эл ардоғида бўлинг. 

Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов

Text to speech