6 Март 2023 йил 586

Республика идоралараро ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида ўрганишларини бошлади

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва унинг тузилмалари раҳбарлари, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, энергетика ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш борасидаги фаолиятини бошлади.

Республика идоралараро ишчи гуруҳи қуйидаги йўналишлар борасида ўрганишлар олиб боради:

Аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили асосида муаммоларни, айниқса табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир ва ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш, маҳалла инфратузилмасининг ҳолати ва уни яхшилаш;

Истеъмол бозорларидаги нарх-навонинг барқарорлиги, озиқ-овқат захираларининг мавжудлиги, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шароитларнинг яратилганлиги;

Аҳолини ташвишга солаётган долзарб кундалик ижтимоий-маиший муаммоларни аниқлаш, аниқлаш ва ҳал этишда секторлар фаолиятининг самарадорлиги;

Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ташаббускор ёшлар ва аёлларга кўмаклашишнинг аҳволи;

Криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, мактаб ўқувчилари, талабалар, аёллар ва ёшлар ўртасида қонунга итоаткорлик ҳисини шакллантириш борасидаги ишлар ва тарғибот тадбирларининг натижадорлигини кўриб чиқади.

Ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари йўналишларлар бўйича бирин кетин амалга оширилади ва натижалари мутасаддилар иштирокида кенг муҳокама қилинади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech