30 Май 2023 йил 575

Республика ишчи гуруҳининг Самарқанд вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Миллий гвардия ва уларнинг тузилмалари раҳбарлари, бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамда вилоят сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳи аъзолари Пайариқ тумани ИИБга ташриф буюриб, ходимларга яратилган шароитлар, мурожаатлар билан ишлаш борасидаги аҳвол, ходимларнинг иш юритувида бўлган ҳужжатлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасидаги ишлар билан танишди.

Шунингдек, Пайариқ туманида жойлашган аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида борасида бунёд этилган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли ҳушёрхонада бўлиб у ерда яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида Иштихон туманидаги қишлоқларнинг ички йўллари шағаллаштирилди. Туман профилактика инспекторларининг хонадонларига борилиб, шароитлари ўрганилди. Бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш борасида масъулларга вазифалар қўйилди.

Ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech