30 Май 2023 йил
642
Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан Самарқанд вилояти ИИО ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
Жорий йилнинг 1 май санасидан 1 июн кунига қадар ички ишлар органларида ўтказилаётган "Маънавият ойлиги" доирасида ва Республика ишчи гуруҳи
ташаббуси билан Самарқанд вилояти ИИО ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари полковник Собиржон Абдуҳомидов иштирок этиб, барча қатнашчиларга омад тилади.
Ўйинларда Самарқанд вилояти ИИБнинг таркибий тузилмалари ва соҳавий хизматларидан жами 20 та жамоалар ғолиблик учун беллашишди.
Савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлган ўйинлар кескин ва муросасиз жараёнларга бой бўлди.
Берилган саволлар жамоаларнинг интеллектуал саводхонлигини синовдан ўтказди.
Ҳар бир жамоа ғолиблик учун астойдил кураш олиб борди. Энг асоссийси беллашув адолатли ва шаффоф ўтиши таъминланди.
“Заковат” интеллектуал ўйини якунига кўра вилоят ИИБ жамоаси биринчи ўринни, Каттақўрғон шаҳар ИИБ жамоаси иккинчи, Пахтачи туман ИИБ жамоаси эса
3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.