Ярим килограммга яқин “альфа-пирролидиновалерофенон (а-ПВП) гиёҳвандлик моддасини 80 минг АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинди
Ярим килограммга яқин “альфа-пирролидиновалерофенон (а-ПВП) гиёҳвандлик моддасини 80 минг АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинди
Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрининг Х.Олимжон МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда муқаддам судланган, 1957 йилда туғилган, Фарғона вилоятда рўйҳатда турувчи фуқаро У.Т., 1 кг. “альфа-пирролидиновалерофенон (а-ПВП) гиёҳвандлик воситасини 180 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 0,5 килограммга яқинини 80 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати