6 Июл 2024 йил 1508

С а марқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ўтказди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Ўғирлик жиноятини фош этишда ёрдам, фирибгарлик, тергов фаолияти, пробатсия назоратидан муддатидан олдин шартли равишда озод этиш, ички ишлар органларига ишга кириш.

Вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматовнинг Каттақўрғон шаҳрида халқ қабулхонаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида ўтказилган аҳоли билан сайёр қабулида шу каби мурожаатлар билдирилди.

Бошқарма бошлиғи фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатларини тинглар экан, бу орқали одамларни қийнаётган муаммоларга ечим топилиши, шунингдек, келгусида ана шундай ҳолатларнинг олдини олишга ҳам эришишни алоҳида қайд этди.

Мамадиёр Норбобоев ўз яшаш хонадонидан қариндошларини рўйхатдан чиқариш, Савлат Эргашев пул олди-бердиси, Сайёра Эгамова ўғрилик жинояти билан боғлиқ масалаларга ечим топиш учун сайёр қабулдан нажот истаб келишди.

Уларнинг мурожаатлари ўрганилиб, қонун доирасида кўриб чиқилиш тушунтирилди.

4 нафар пробатсия назоратидаги шахсларнинг аризалари қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди.

Қабул доирасида 4 нафар ёшларга ИД-карталар топширилди. Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвишини тинглаш асносида мушкулини осон қилиш мамлакатимизнинг равнақига, юртдошларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашда муҳим омил бўлади. Зеро, сайёр қабулларда билдирилаётган мурожаатлар ўрганилиб, уларнинг ижроси амалда таъминланаётгани ҳам айни ҳақиқат.

 

Text to speech