С амарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров раислигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг кенгайтирилган идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров раислигида вилоят
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг
кенгайтирилган идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимининг
ўринбосарлари,ИИБ, Миллий гвардия, Божхона, Фавқулодда вазиятлар, Маҳаллалар
уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Ёшлар ишлари
агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим фан ва инновациялар,
Иқтисодиёт ва молия, Маданият, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Департамент ва
Бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари ҳамда ички
ишлар бўлимлари бошлиқлари иштирок этдилар.
Йиғилишда жорий йил ўтган даврида жиноятчиликка қарши
курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда
ижтимоий – иқтисодий соҳалар кесимида мавжуд муаммолар ва йўл қўйилаётган
камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан
ҳамкорликда профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш, терговга қадар
текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб боришда қонунийликни
таъминлаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, хизмат вазифасига юзаки ва масъулиятсизлик
билан қараб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий
чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланди.
Масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, Кенгаш қарори
билан ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда
ҳокимлик, идора ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича
чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.