“Саф кўриги ва саф тайёргарлиги” машғулотлари ўтказилди
Жорий йилнинг 18 январь куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати пост-патруль хизмати батальони шахсий таркиби билан “Саф кўриги ва саф тайёргарлиги” машғулотлари ўтказилди.
Машғулотларга Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими масъуллари иштирок этиб, ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишлари юзасидан қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, ИИВнинг тегишли буйруғи асосида “Саф кўриги” машғулоти ўтказилиб, ходимларнинг ташқи кўринишига, хизмат кийимларини вазирликнинг буйруғи асосида кийганлигига, хизмат фаолиятида керак бўладиган воситаларни мавжудлигига, уларнинг созлигига алоҳида эътибор қаратилди.