23 Май 2025 йил 1326

Сайёҳлар хавфсизлиги борасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Элдор Алкаров Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Лирон Мизраҳи Унгер билан учрашув ўтказди.

Унда сайёҳлар хавфсизлиги борасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, ташриф жараёнида меҳмонга Самарқанднинг туристик объектларида хавфсизликни таъминлаш амалиёти намойиш қилинди. Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг кейинги истиқболлари белгиланиб, келгусидаги режалар юзасидан фикр алмашинилди.

Text to speech