Сайёр қабулда фуқаролар муаммоларига ечим топилмоқда
Жомбой туманидаги “СОФ ЭХПО Самарканд” халқаро кўргазмалар мажмуасида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташкилотлари раҳбарлари томонидан фуқароларнинг турли йўналишдаги мурожаатлари тингланди.
Вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов томонидан ички ишлар органлари билан боғлиқ бир қатор муаммо ва масалалар, хусусан олди-берди масаласи, йўл инфратузилмасини яхшилаш, кибержиноятлардан жабрланганлик каби аҳолини қийнаб келаётган муаммолари тингланди.
Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар ечимини топишга кўмаклашилди.
Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ижрога қаратилди.