30 Март 2022 йил
544
Самарақандда йўл-улов ҳодисаларини олдини олиш, йўлларда тартибли ҳаракатни таъминлаш шахсан вилоят ИИБ бошлиғи назоратига олинган
Бугун Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов ҳузурида ЙҲХБ раҳбарияти иштирокида танқидий муҳокама ўтказилди.
Муҳокама йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, шунингдек, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилишлари, фуқаролар билан белгиланган меъёрларга асосан, обод-аҳлоқ доирасида мулоқот қилиш масалаларига бағишланди.
Муҳокама сўнгида, ЙҲХБнинг бир қатор раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан тизим ходимлари билан бу каби танқидий йиғилиш кеча ҳам ўтказилган эди.
Қайд этиш лозимки, йўл-улов ҳодисаларини олдини олиш, йўлларда тартибни сақлаш шахсан ИИБ бошлиғи назоратига олган.