12 Апрел 2025 йил 911

Самарқанд шаҳар Мустақиллик маҳалласида 1-сонли “Ҳуқуқ тартибот маскани” очилди

Ушбу “Ҳуқуқ тартибот маскани”нинг фойдаланишга топширилишида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Раҳмат Маматов, кенг жамоатчилик вакиллари ва соҳа ходимлари иштирок этди. 

Унда Давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш бугуннинг долзарб вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи вилоятнинг шаҳар-туман ИИБларида хизмат олиб бораётган профилактика бош инспекторлари билан учрашди.

Тадбир давомида 15 та профилактика бош инспекторларига “Дамас” автомашиналари тантанали тарзда топширилди.

Text to speech