1 Июл 2025 йил 340

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги биносида кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг салбий оқибатлари ҳақида аҳолига батафсил маълумот бериш, ҳамда бу борада фуқароларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида махсус тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси мутахассислари иштирок этиб, кибермакон таҳдидлари, уларнинг турлари, содир этилиш усуллари ва уларга қарши курашиш чора-тадбирлари бўйича кенг қамровли маълумотлар тақдим этдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларга реал мисоллар асосида кибержиноятлар оқибатида юзага келаётган молиявий ва маънавий зарарлар, шунингдек, бу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда шахсий ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг аҳамияти тушунтирилди.

Тарғибот тадбири якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар ва бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Text to speech