26 Март 2025 йил 963

Самарқанд шаҳар ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов ҳамда ҳокимлик масъуллари, тегишли мутасаддилар ва жиноятчилик ҳолати оғир бўлган 22 та маҳалла вакиллари иштирок этди.

Унда, маҳаллалардаги хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш юзасидан Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳалла еттилигининг ҳудудларда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олишдаги вазифалари ва мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мутасаддиларга мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида жадал иш олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech