5 Сентябр 2024 йил 67

Самарқанд академик лицейида "Бир бўлсак –ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари ўтказилди

Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейида "Бир бўлсак –ягона халқмиз, бирлашсак  Ватанмиз!" шиори остида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари ўтказилди

Янги ўқув йили олдидан ИИВ Самарқанд академик лицейида “Билимлар куни” муносабати билан лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Уни академик лицей директори кириш сўзи билан очиб, янги ўқув йилида академик лицейга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларни табриклади.

Ўқувчилар учун яратилган шарт - шароитлар ҳамда ички тартиб - қоидалар билан таништириб ўтди.

Тадбирда Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев ҳамда фахрийлар иштирок этиб, ўқувчиларни ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Сўзга чиққанлар ўқув даргоҳининг ички тартиб қоидаларига тўхталар экан, ўқувчиларни тегишли форма, яъни, кийим-бош кийиб юриш қоидалари хусусида гапириб, Вазирликнинг амалдаги буйруқ талаблари асосида ўғил ва қизларнинг ёзги ва қишги кийиниш қоидалари билан таништириб ўтди.

Белгиланган тартиб ва меъёрларга амал қилиш ҳамда лицей шаъни учун курашиш ҳар бир ўқувчининг бурчи эканлиги ҳам таъкидланди.

Тадбир сўнгида ўқувчилар шахдам қадамлар билан саф тортиб ўтишди.

Text to speech