17 Май 2024 йил 1987

Самарқанд шаҳрида “Фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш ҳамда фуқаросизликни белгилаш тартиби” бўйича тизим ходимлари учун семинар тренинг ўтказилди

Самарқанд шаҳрида “Фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш ҳамда фуқаросизликни белгилаш тартиби” бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизими ходимлари учун семинар тренинг ўтказилди.  

Унда БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарининг Марзазий Осиё бўйича вакиллари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ М ва ФРББ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг мазкур хизматга масъул бўлган ходимлари иштирок этди. 

Бугун ер юзида глобал геосиёсий инқирозлар ва фавқулоlда вазиятлар туфайли ўз мамлакатларини тарк этишга ёки сиёсий бошпана излашга мажбур бўлганлар сони доимий равишда ўсиб бораётгани ҳаммага маълум.

Семинар тренинг давомида сўз олганлар, 1951 йилда “Қочоқлар мақоми тўғрисида”ги Конвенция ва 1967 йилдаги Протокол бўйича тушунчалар бериб, қочқинлар ва бошпана изловчилар ўртасидаги фарқлар, фуқаролиги бўмаган шахслар, халқаро ҳимояга муҳтожларни аниқлаш мезонлари ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, фуқаросизлик муаммоларини ҳал қилишнинг халқаро ҳуқуқий асослари ва стандартлари, фуқаросизликни қисқартириш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар, Марказий Осиёда фуқаросизликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар ва мавжуд бўшлиқлар юзасидан маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ М ва ФРББ масъул ходими Ўзбекистонда фуқаросизликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳалқаро тажрибани ўрганиш жараёнлари, 2020 йил 13 мартда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва шу йўналишда эришилган ижобий натижалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Семинар тренинг презентациялар тақдимоти ҳамда савол-жавоблар асосида ўтказилди.

Text to speech