12 Июл 2025 йил 432

Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс пиротехника буюмларини сотмоқчи бўлган вақтида ушланди

Пиротехника буюмларининг Самарқанд вилояти ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилиши,  сақланиши, ташилиши, сотилиши ва улардан фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида комплекс тезкор-профилактик тадбирларни амалга оширилмоқда.

Мазкур тадбирлар давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи 2002 й.т. шахс пиротехника буюмларини сотмоқчи бўлган вақтида Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур фуқаро муқаддам Ўзбекистон Респуликаси МЖтКнинг 1852-моддасига асосан жавобгарликка тортилганлиги сабабли, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига топширилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech