20 Декабр 2023 йил 1030

Самарқанд шаҳридаги “қизил тоифа”даги маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Хондамир Умаров Самарқанд шаҳридаги “қизил тоифа”даги маҳаллалардан ҳисобланган Семурғ ва Зулфия МФЙларида ўрганиш ишларини олиб борди.

Дастлаб маҳаллалардаги ягона бошқарув тизими фаолияти ўрганилди. Маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчисининг ҳудудда олиб бораётган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Маҳаллалардаги ёшлар, хотин-қизларнинг бандлигини таъминланганлиги аҳволи кўздан кечирилди.

Text to speech