Самарқанд шаҳридаги “Қизил” тоифадаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Самарқанд шаҳридаги криминоген вазияти оғир бўлган “Расадхона” маҳалласида ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар давомида, давлатимиз раҳбарининг "2025-йил Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 1-сон Қарорига асосан тасдиқланган йўл харитасининг ижроси юзасидан маҳалла еттилигининг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчиликнинг ҳамкорлигини кучайтириш, хонадонлар ва бошқа ижтимоий объектларни қўриқлаш пултига улаш бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати