Самарқанд давлат университетида тарғибот тадбири ўтказилди
Самарқанд давлат университетида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ёшлар ўртасида ҳалоллик, адолат ва қонунийлик тамойилларини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (ИИО ФМБ) ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари, университетнинг профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунос мутахассислар ҳамда талабалар фаол иштирок этди.
Тарғибот йиғилишида асосий эътибор коррупция муаммосига ва унинг жамият ҳамда давлат тараққиётига салбий таъсирига қаратилди. Мутахассислар томонидан коррупциянинг ҳуқуқий ва ижтимоий оқибатлари, унинг иқтисодий ўсишга, таълим тизимига ва давлат органларига бўлган ишончга салбий таъсири кенг ёритилди.
Шунингдек, тадбирда иштирокчиларга амалдаги қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари, фуқароларнинг коррупцияга қарши курашдаги фаол иштироки ва бунда ҳар бир шахснинг зиммасидаги масъулият ҳақида ҳам маълумот берилди.
Тадбир давомида талабалар ўртасида савол-жавоб ва очиқ мулоқот ташкил этилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди. Ушбу мулоқотлар орқали талабаларда ҳуқуқий билимларни ошириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсад қилинди.
Тарғибот тадбири якунида иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш барча учун умумий бурч эканини таъкидлаб, бу йўлда ҳамжиҳатликда иш олиб бориш муҳим эканини қайд этдилар