7 Феврал 2024 йил 561

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида давра суҳбати ўтказилди

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида давра суҳбати ўтказилди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни салбий таъсирлардан сақлаш, энг хавфли жиноятлардан бири ҳисобланган гиёҳвандлик иллатига қарши кураш, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни бу иллат домига тушиб қолишларини олдини олиш олдимизда турган долзарб масалалардан ҳисобланади.

Университет “Фаоллар зали”да Самарқанд вилояти ИИБ жамоат хавфсизлик хизмат, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник З. Толибов, Самарқанд вилояти ИИБ жамоат хавфсизлик хизмати, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология бўлим бошлиғи, подполковник Ў. Бердиевларнинг талаба-ёшлар билан ўтказган давра суҳбати шу ҳақида бўлди.

Сўзга чиққанлар албатта мана шундай тадбирлар, гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ҳақидаги тушунтириш-тарғибот ишларининг кўплаб ўтказилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлашди.

Text to speech