31 Март 2023 йил
541
Самарқанд шаҳрида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, давлатга 3 миллиардга яқин зарар етказган МЧЖ аниқланди
Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят-қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Ҳудудгазтаъминот» вилояти филиали ходимларини жалб қилган ҳолда, Самарқанд вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва чек қўйиш мақсадида ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Самарқанд шаҳар Пахтаобод кўчасида яшовчи, «С.Б.» МЧЖ раҳбари Т.Р., ўзининг МЧЖсига тегишли бўлган, Озод Шарқ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда табиий газ тармоғига ноқонуний равишда уланиб, давлатга 2 миллиард 840 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилоят ИИБ Ахборот хизмати