9 Декабр 2021 йил 515

“Самарқанд-Тошкент” йўналишида кетаётган автомобиль тўхтатилиб текширилганда йўловчилар орасида қидирувдаги шахс борлиги аниқланди

Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39-автомобиль йўлида жойлашган “Юқори Нуқта” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимлари томонидан “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган, “Ютонг” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, йўловчилар орасида бир нечта жиноятларни (ўғрилик, босқинчилик) содир қилиб, ҳуқуқ тартибот органларидан яшириниб, қидирувда бўлган, Каттақўрғон шаҳри Машраб кўчасида яшовчи фуқаро Х.Ф. борлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech