31 Май 2025 йил
383
Самарқанд туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Комилжон Гаффаров томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда, 23 нафар шахсларнинг тергов ва суриштирув масалаларига оид бир қанча мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаатни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.