18 Январ 2022 йил 615

Самарқанд вилоят ИИБда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги барча жйоларда бўлгани каби Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасида ҳам кенг нишонланди.

Тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбар ходимлари, шахсий таркиби ва бошқарманинг соҳавий хизмат вакиллари, фахрийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тантанали тадбирни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг байрам табригини тадбир иштирокчиларига етказиб, юртимизда сўнгги йилларда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган ғоя асосида, аниқ мақсадга қаратилган манзилли ишлар олиб борилиши натижасида, бугунги кунда ички ишлар органлари тизимини фуқароларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатадиган, ҳар бир ходим Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишни – олий бурчи деб биладиган, барча саъй-ҳаракатларини инсон қадри учун йўналтирган профессионал тузилмага айланганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, садоқатли хизматлари учун Президентимиз фармонига асосан мукофотланганлар шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи билан тақдирланганларга мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Халқимиз осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришдаги садоқатли хизматлари учун Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони бўлинма командири Умирзаков Дилшод Давронович «ШУҲРАТ» медали билан билан тақдирланди.

Шунингдек, байрам муносабати билан 13 нафар ходимлар Президентимиз фармонига асосан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони билан шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг буйруғига асосан эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлида кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари учун бир гуруҳ ходимлар ҳам «Аъло хизматлари учун», Ички ишлар вазирлигининг биринчи, иккинчи ва учинчи даражали «Бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишонлари ҳамда вазирликнинг “Фахрий ёрлиғи” ва қўл соатлари билан тақдирландилар.

Берилган мазкур унвон ва мукофотлар тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг ўз касбига меҳрини ошириб, янада ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишга, юртига, Ватанига, халқига, Президентига садоқат билан хизмат қилишга ундайди. Юрт тинчлиги ва осойишталиги учун хизмат қилишнинг машаққатли ва шарафли томонлари ҳам сўзга чиққанлар томонидан таъкидланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech