29 Май 2023 йил 1249

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Р.Маматов ҳузурида вилоят ҳудудидаги криминоген вазият, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ҳамда қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Р.Маматов ҳузурида вилоят ҳудудидаги криминоген вазият, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ҳамда қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Унда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этди. Кун тартибидаги жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш борасидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бошқарма бошлиғининг тегишли буйруқлари билан янги лавозимга тайинланган ходимлар таништирилди.

Вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командири лавозимида ишлаб келган Хусниддин Қурбонов Ички ишлар вазирлигининг тегишли лавозимига, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Жонибек Давронов ИИВ Самарқанд академик лицейи директори лавозимига ҳамда уларнинг ўрнига тайинланган ходимлар тантанали таништирилди.

Бундан ташқари, муқаддам ички ишлар органларида хизмати қилиб, турли сабабларга кўра ишдан бўшатилган 7 нафар ходимлар, Ички ишлар вазири томонидан хизматга қайта тикланган эди.

Бошқарма бошлиғи мазкур ходимларни ҳам табриклаб, ватанга ва хаққа садоқат билан хизмат қилиш, халқ манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйиш лозимлиги тўғрисида йўриқномалар берди.

Text to speech